Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуриб бораётган Каспий: денгизни Орол тақдири кутяптими?

Қуриб бораётган Каспий: денгизни Орол тақдири кутяптими?

Каспий денгизи сув сатҳи сўнги 11 йилликда қарийиб 1.5 метрга пасайди. Метеоролог Эркин Абдулаҳатов ушбу мавзу юзасидан кичик таҳлил эълон қилди. 

Волга дарёсининг Каспийга сув қўшиш улуши сўнги 100 йилдан ортиқ кузатувларга кўра, 86 фоиз бўлиб, ундан сўнг Кура, Урал, Терек, Сулак ва Атрек дарёлари ўз оқимини денгизга қуяди. Охирги йилларда Атрек суви суғоришга сарфлангани учун унинг суви денгизга етиб бормаяпти.

Волга дарёсининг ўртача йиллик оқими 1938-2022 йиллар оралиғида 238 км куб бўлиб (Ўзбекистоннинг йиллик сув истеъмолидан 4-5 баробар кўп қиймат), 1976-1999 йилларда дарёнинг ўртача йиллик сув сарфи 257 км куб яъни жуда серсув бўлган.

2011 йилгача Волганинг Каспийга сув келтириши ва ундаги даврий баланснинг ўзгариши денгиз сув сатҳининг ўзгаришларига бир мунча мос тушган бўлсада, aммо, 2011 йилдан сўнг бу мувозанат бузилган. Масалан, 2013, 2016, 2017 ва 2020 йиллар Волга денгизга меъёрдан анча кўп сувни қуйгани билан бир қаторда Каспий денгизи сатҳидаги ўзгаришларда ижобий ҳодиса рўй бермади. Бошқа йилларда ҳам Волга дарёсининг йиллик оқими меъёрдан кўп чекланмади. Каспий сув сатҳи пасайишда давом этаверди.

Денгиз сатҳи шу 11 йил ичида 145 сантиметрга пасайди. Баъзи йиллари масалан сўнги икки йилликда денгиз сатҳи 45 сантиметрга пасайган. Натижада, денгизнинг шимол ва шарқий қисми анча саёз бўлгани учун қирғоқдан ичкари томон катта масофада чекинди.

Туркманистон учун муҳим денгиз порт шаҳри Туркманбошида Каспий сатҳининг пасайиши билан экологик муаммолар бўртиб чиқди, портнинг кемалар қатови учун асосий базалари денгиздан узоқлашиб қолди.

Мутахасислар Волга дарёсидаги сув балансидаги ўзгариш сўнги 11 йилликда у қадар катта бўлмасада, Каспий денгизининг бу қадар қуриб боришидан таажубда. Ва мана шу ерда дунёда иқлим ўзгариш омили, Каспий акваториясида ҳаддан ташқари юқори ҳарорат фони, юқори кучли буғланиш каби омиллар олдинги қаторга чиқмоқда. Ва мана шу сабаблар денгиз сатҳини пасайтирмоқда.

Ҳа, доим таъкидлаб ўтганимдек, ҳозирги иқлим ўзгариш фонида Орол денгизига Амударё ва Сирдарё дарёлари ўтмишдаги каби сув қуйган тақдирда ҳам ҳозирда биз барибир қуриб бораётган Орол денгизини кўратган бўлар эдик. Чунки, бизнинг кўз ўнгимизда Каспий денгизида бу воқеа юз бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг