Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамазон ҳайитида Click орқали ҳайитликни ва ихтиёрий эҳсонларни қандай амалга ошириш мумкин

Рамазон ҳайитида Click орқали ҳайитликни ва ихтиёрий эҳсонларни қандай амалга ошириш мумкин

Click Рамазон ҳайитида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ихтиёрий эҳсонларни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

Рамазон ҳайити – инсонпарварлик, меҳр-оқибат, дўстона муносабатлар ва ғамхўрлик палласи.

Ҳайитнинг муҳим фарзларидан бири – муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш. Кўпчилик ушбу айёмда муҳтожларни қўллаб-қувватлаш учун хайр-эҳсон қилишади.

Авваллари муҳтожларга озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва бошқа керакли маҳсулотлар кўринишида ёрдам берилар эди. Ҳозирда кўпчилик эҳсонни (шу билан бирга фитр, фидя ва закотни) пул маблағи билан амалга оширишни афзал кўришади.

Технологиялар ривожланиб бораётгани сари, эҳсон қилишнинг янада самарали усуллари пайдо бўлмоқда. Click – эҳсон қилишнинг тез ва қулай усули.

Click ёрдамида эҳсон қилишнинг 3 усули мавжуд:

1-усул – Click Boom  ёрдамида тезкор ўтказмалар

Яқинингиздагиларга бир «Click»да ҳайитлик юборинг. Авваллари фақат Премиум-обуначилар учун мавжуд бўлган Click Boom функцияси байрам шарафига бепул қилинди. Эндиликда ундан ҳамма фойдаланиши мумкин. Click Boom ўтказмаларни карта ёки телефон рақамисиз амалга ошириш имкониятини беради. Функция радар каби ишлайди: Click фойдаланувчиси топилгандан сўнг, унга бир зумда керакли маблағни ўтказиш мумкин.

2-усул – Масжидларда QR-код

Ҳозирда Тошкент шаҳри ва вилоятлар масжидларида Click QR-кодлари ишга туширилган. QR-код орқали ўтказилган маблағлар тўғридан-тўғри масжидлар ҳисоб рақамларига юборилади ва у ердан хайрия ишларига тақсимланади.

3-усул – Click тизимида “Хайрия” бўлими

Ҳар қандай молиявий ёрдамни уйдан чиқмаган ҳолда Click Up иловаси, @clickuz Телеграм-боти ёки my.click.uz сайтидаги Шахсий кабинет орқали амалга ошириш мумкин. Бунинг учун “Тўлов”-“Хайрия” бўлимига кириш лозим. Мазкур бўлимда барча йирик расмий хайрия фондлари ва маблағ йиғимлари тўпланган.

Click компанияси барча мусулмонларни ва Ўзбекистонликларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади. Барча эзгу ниятларингиз рўёбга чиқсин, хонадонингиздан шодлик-қувонч, тинчлик-осойишталик ҳеч қачон аримасин.

Эслатиб ўтамиз, бу йил фитр, фидя, закотнинг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

Закот нисоби: 35 700 000 сўм.

Фитр ва Фидя миқдори:

- 2 кг буғдой (12 минг сўм);

- 4 кг арпа (20 минг сўм);

- 2 кг майиз (100 минг сўм);

- 4 кг хурмо (180 минг сўм).

Сайт: click.uz

Facebook: fb.com/click.uz

Instagram: @clickuz  

Telegram-бот: @clickuz 

Telegram: t.me/click_uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг