Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Робахон Маҳмудова янги лавозимни эгаллади

Робахон Маҳмудова янги лавозимни эгаллади

Олий суд раиси ўринбосарлигидан бўшатилган Робахон Маҳмудова «Адолат» СДП раиси этиб сайланди.

Бугун, 20 январь куни «Адолат» социал демократик партияси Сиёсий Кенгашининг Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда партиянинг 2023 йилги фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилги фаолият йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ, Сиёсий Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимидан озод этилди.

Партия раислигига Маҳмудова Робахон Анваровна номзоди кўриб чиқилиб, Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг