Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саҳрои Кабирда... қум тақчиллиги! – Нобель мукофоти совриндоридан тагдор луқма

Саҳрои Кабирда... қум тақчиллиги! – Нобель мукофоти совриндоридан тагдор луқма

«Агар сиз Саҳрои Кабирни федерал ҳукумат қўлига топширсангиз, 5 йилдан кейин у ерда қум тақчиллиги бошланади», деган эди америкалик таниқли иқтисодчи Милтон Фридман (1912–2006).

Телеграмдаги «Иқтисодчи» канали ўз даврида Нобель мукофотига лойиқ кўрилган олимнинг жамият ва ҳукумат муносабатларига доир бир қатор иқтибосларини чоп этди.

Инфляция – қонунсиз солиққа тортишдир.

Бепул тушлик деган нарса йўқ.

Ҳеч нарса ҳукуматнинг вақтинчалик дастурлари каби доимий эмас.

Агар ҳукумат яхши ният билан бўлса ҳам иқтисодни қайта шакллантириш, ахлоқни қонунийлаштириш ёки маълум манфаатларни рўёбга чиқаришда ёрдам беришга ҳаракат қилса, бунинг бадали самарасизлик, мотивациянинг пасайиши ва эркинликнинг йўқотилиши бўлади. Ҳукумат фаол ўйинчи эмас, балки ҳакам бўлиши керак.

Муаммони ҳал қилиш учун ҳукумат таклиф қилган ечим одатда ўша муаммонинг ўзи каби ёмон бўлади.

Дунёни ўз манфаатларини кўзлаган шахслар ҳаракатга келтиради. Эйнштейн ўз назариясини қайсидир бюрократнинг топшириғи билан ўйлаб топмаган. Ҳенри Форд ҳам автомобиль саноатидаги инқилобни бу тарзда амалга оширмаган.

Кўпчилик ҳукумат истеъмолчини ҳимоя қилишини хоҳлайди. Бундан ҳам долзарб муаммо – истеъмолчини ҳукуматдан ҳимоя қилишдир.

Марказлашган ҳокимият уни яратганларнинг яхши ниятлари билан зарарсизланиб қолмайди.

Эркин бозор ҳақидаги ягона, энг муҳим, асосий факт шуки, ҳеч қандай алмашинув агар иккала томонга ҳам фойда келтирмаса, амалга ошмайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг