Самарқандда қарийб ярим миллиардлик сохта алкогол аниқланди
Самарқанд вилоятида 440 млн сўмлик қалбаки алкогол маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Б.Ф.га тегишли омборхонада умумий баҳоси 440 млн сўм бўлган 86 турдаги жами 16 960 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter