Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда қон-томир жарроҳлигининг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

Самарқандда қон-томир жарроҳлигининг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

Самарқанд шаҳрида «Қон томир жарроҳлигининг долзарб муаммолари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иш бошлади.

Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Флебологлари ассоциацияси ҳамда Россия ангиологлари ва қон томир жарроҳлари уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур анжуман очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Флебологлари Ассоциасияси раиси Турсунов Бахтиёр Зияевич, СамДТУ ректори, профессор Жасур Ризаев ва Россия ангиологлари ва қон томир жарроҳлари уюшмаси раис ўринбосари Фокин Алексей Анатолевич конференциянинг оғир қон томир патологияси бўлган беморларни даволашнинг янги дастурлари ва технологияларини асослаш ва амалга оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритиб, барча иштирокчиларни қутлади.

Анжуманда Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан мутахассис олимлар иштирок этди.

Конференция доирасида қон томир жарроҳлиги ва ангиологиянинг бир қанча долзарб муаммолари, жумладан, пастки экстремиталарнинг критик ишемияси, веноз тромбоз ҳамда бошқа масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилиб, касалликка чалинган беморларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг ташкилий ва диагностика масалалари, очиқ жарроҳлик ва эндоваскуляр аралашувларнинг кўрсаткичлари муҳокама қилинди. Амалий кўникмалар ҳамда операцион жараёнлар орқали тажриба алмашилди.

Анжуманда «Оёқ артерияларининг кўп қаватли зарарланишида гибрид операциялар», «Дастлабки ҳолат ва прогнознинг замонавий таснифларида оёқларнинг критик ишемияси», «Эндоваскуляр аралашувлар даврида дистал реваскуляризация» ва бошқа долзарб масалаларда маърузалар қилинди. Анжуманнинг иккинчи кунида Самарқанд давлат тиббиёт университети клиник базасида ёш мутахассислар учун турли маҳорат дарслари ташкил этиш ҳамда гибрид операциялар бўйича тажриба алмашиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг