Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда бемор нотўғри укол сабаб вафот этгани айтилмоқда. Бош прокуратура баёноти

Самарқандда бемор нотўғри укол сабаб вафот этгани айтилмоқда. Бош прокуратура баёноти

Фото: Xabar.uz

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида шифокорлар томонидан беморга нотўғри укол қилингани ва ушбу ҳолат бемор ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура мазкур хабарга изоҳ берди

12 январь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 1992 йилда туғилган аёл вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаркатлари олиб борилмоқда. 

Марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг