Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ангренга борди

Шавкат Мирзиёев Ангренга борди

Архив фото.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошлангани ҳақида хабар бергандик. Давлат раҳбари айни вақтда Ангрен шаҳрида бўлиб турибди, дея хабар қилмоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Президент мукаммал капитал реконструкция қилинган «Ангрен» темир йўл вокзалининг очилиш маросимида иштирок этди.

Мазкур вокзал бир пайтлар тўйхона бўлган, кейинги вақтларда қаровсиз ҳолатга тушиб қолган эди. Айни пайтда бино «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро андозалар даражасида таъмирланди, қайта жиҳозланди. Эндиликда, шу жойдан туриб ҳудуд аҳолиси Тошкент-Ангрен поездига чипта харид қилиши, шунингдек, маҳаллий ва ички маршрутларга жўнаш имкониятига эга.

Сўнгра, шу ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳрини комплекс ривожлантиришга доир 20 га яқин лойиҳалар билан танишди.

Давлат раҳбари Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармасининг ҳам янги биноси билан танишди. У ерда соҳа вакиллари билан мулоқот қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг