Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқитувчиларнинг кечирим сўрашига муносабат билдирди

Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқитувчиларнинг кечирим сўрашига муносабат билдирди

Фото: Xabar.uz

Андижонда ўқитувчилар тик турган ҳолда ота-оналар олдида узр сўрагани кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани  ва ҳолат юзасидан Халқ таълими вазири баёнот бергани хабар қилинганди.

Вазият юзасидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам мурожаат билан чиқди.

«Бугун ижтимоий тармоқ, жамоатчилик вакиллари орасида кўплаб муҳокамаларга ва эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолат, устоз - мураббийларимизнинг шаъни ва кадр-қимматини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракат эканлигини кўриш мумкин.

Бу билан устозларимизга бўлган эътибор Давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни даврда «айрим» раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Мен Андижон вилояти ҳокими сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратимга олиб, мени бошчилигимда алоҳида ишчи гуруҳ тузилди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминлайман.

Андижонда ҳеч бир устоз ва мураббийларимиз бундай ҳолатга тушишларига йўл қўймайман, зеро доимо устоз ва мураббийларимиз олдида таъзимдамиз»,—дейилади мурожаатда.

Шунингдек, Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев барча устоз-мураббийлардан ҳолат учун узр сўраган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг