Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда «Афросиёб»нинг шамолидан учиб кетган одамнинг оёғи синди

Сирдарёда «Афросиёб»нинг шамолидан учиб кетган одамнинг оёғи синди

Фото: «Norma.uz»

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 24 январь куни соат 19:00 ларда Оқолтин туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Б.М. маст ҳолда Н.Зокиров кўчасидан ўтувчи темир йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган.

Ўша пайтда 761-сонли «Бухоро-Тошкент» йўналишида қатновчи «Афросиёб» тезюрар йўловчи поездининг шамолига учиб кетиб, шу ерда тўхтаб турган юк поезди вагонига урилган ва жароҳат олиб, «ўнг оёқ сон суягининг ўрта учлигидан очиқ синиш» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг