Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ вазир Тоҳир Раҳимов вафот этди

Собиқ вазир Тоҳир Раҳимов вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси алоқа вазири ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, шунингдек, бошқа кўплаб ташкилотлар раҳбари бўлиб ишлаган Тоҳир Раҳимов 74 ёшида вафот этди.

Тоҳир Ғофурович Раҳимов турли йилларда Ўзбекистон Республикаси алоқа вазири, вазир ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, телекоммуникация компаниясининг бош директори, Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази директори, Халқаро алоқа академиясининг вице-президенти лавозимларида фаолият олиб борди.

У 2008 йилдан бошлаб умрининг сўнгги кунларига қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритди.

«Xabar.uz» жамоаси Тоҳир Раҳимовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг