Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сув хўжалиги вазири Бразилияга боради

Сув хўжалиги вазири Бразилияга боради

Фото: Сув хўжалиги вазирлиги

2018 йилнинг 18-23 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бошчилигидаги делегация Бразилия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф дастуридан Саккизинчи жаҳон сув форумида иштирок этиш ўрин олган. Ушбу форум барқарор ривожланиш, сув ресурсларини бошқариш ва ушбу соҳада глобал кун тартибини шакллантириш масалалари бўйича тажриба алмашиш учун энг катта майдон ҳисобланади.

Форум натижаси бўйича Вазирлар декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур декларацияда халқаро ҳамжамият ва миллий ҳукуматларга сувдан адолатли фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва сув ресурсларини эҳтиёткорлик билан бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга чақириқ киради.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Ҳамроев Шавкат Раҳимович Сув хўжалиги вазири этиб тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг