Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сувсоз» оширилган нархда олган пулларни аҳолига қайтариши лозим

«Сувсоз» оширилган нархда олган пулларни аҳолига қайтариши лозим

Фото: «Сувсоз» ДУК

Тижорат банклари ва почта алоқа бўлинмалари ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тўловларни оширилган нархларда қабул қилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Гарчи нархлар фақат 10 майдан оширилиши хабар қилинган бўлса-да, шу вақтгача аҳолидан оширилган нархда пул олиш ҳолатлари учраган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси зудлик билан бу ҳолатни тўхтатиш ҳамда янги нархларни 10 майдан қўллаш тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«Сувсоз» давлат унитар корхонаси томонидан янги нархлар белгиланган муддатлардан бошлаб қўлланилиши ва бугунги кунга қадар оширилган нархларда олинган тўловлар истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиниши мажбурияти яна бир бор тасдиқланди.

Тўловларнинг 10 майга қадар оширилган нархларда қабул қилиниши ҳолатлари кузатилган тақдирда Қўмитанинг (71) 241-58-64 рақами ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали боғланишингиз сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг