Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танловимиз натижалари: биринчи йўналиш бўйича ғолиб аниқланди

Танловимиз натижалари: биринчи йўналиш бўйича ғолиб аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

«Facebook» ижтимоий тармоғи орқали мазкур танловга жуда катта қизиқиш бўлди. Фойдаланувчилар томонидан танловга оид пост 500 дан ортиқ лайк йиғди, 500 дан ортиқ изоҳ қолдирилди, 500 мартага яқин улашилди. Фейсбук фойдаланувчилари Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб бир-бирига ўхшамаган, ўзига хос табриклар ва тилаклар билдиришди.

Лекин танловимиз қоидаларига кўра, ғолиб тасодифий танлаш йўли билан аниқланди. Андижон давлат университети хорижий тиллар факультети 4-босқич талабаси Хуршида Аъзамжонова танловимизнинг 1-йўналиши ғолиби бўлди. Ғолиб ҳомийларимиз томонидан тақдим этилган ноутбук билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг