Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таом тайёрлашда рекорд ўрнатиш навбати қирғизларга келди

Таом тайёрлашда рекорд ўрнатиш навбати қирғизларга келди

Фото: «liter.kz»

4 март куни Қирғизистоннинг Ала-Тоо майдонида Оқ қалпоқ куни муносабати билан фестиваль ташкил этилади. Мазкур тадбирда Гиннес рекордлар китобига кириш мақсадида 1000 килограмм оғирликдаги бешбармоқ тайёрлаш режалаштирилган.

Қирғизларнинг мазкур миллий таомини пиширишда ушбу давлатдаги барча элат вакиллари қатнашади. “kg.akipress.org”нинг ёзишича, фестивалда, шунингдек, миллий либос кийган икки юз кишилик тантанали намойиш ўтказилади.

Тадбирга мамлакат бош вазири, Жогорку Кенеш спикери, Бишкек шаҳри мэри ҳамда элчилар келиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг