Тақиқ ва чекловлар: Тошкентда 15 сентябргача «Ёнғинга қарши алоҳида режим» жорий этилади
Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, ёз мавсумида ёнғин хавфи юқори бўлгани сабабли 2026 йил 15 сентябргача «Ёнғинга қарши алоҳида режим» амал қилади.
Бу даврда шаҳарда ёнғин хавфсизлиги бўйича профилактика ишлари кучайтирилади, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади ҳамда барча масъул ташкилотлар кучайтирилган тартибда ишлайди.
Жумладан, ҳоким қарори билан бозорлар, савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шохобчаларида таом тайёрлаш учун маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўймаслик чоралари белгиланди.
Шунингдек, қонунчилик талабларига зид равишда умумий овқатланиш шохобчаларига табиий газ тармоқларини тортиш ҳам тақиқланади.
Бундан ташқари пойтахт ҳудудидаги пропан ва бензин қуйиш шохобчаларида соат 11:00 дан 17:00 гача катта ҳажмли автоцистерналар орқали ёқилғи келтириш, ер ости ва ер усти резервуарларига ёқилғини қуйиш ҳамда тушириш ишлари тақиқланади.
Бу чора юқори ҳароратда ёнғин ва портлаш хавфини камайтиришга қаратилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter