Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таваллуд кунингиз муборак, муҳтарам Президент!

Таваллуд кунингиз муборак, муҳтарам Президент!

Фото: Президент матбуот хизмати

Муаммолар ҳақида очиқ, эркин гапиришга шунчалик тез ўргандик-ки, овозимизни чиқармай, чекка-чеккада пичирлашиб юрган пайтларимизни эсламай ҳам қўйдик.

Яна кўп нарсаларни деярли унутдик. Динимизга очиқ эътиқод қилишдан қўрққан пайтларимизни ҳам. Азон товушини фақат масжидларнинг ёнгинасида туриб эшитиш мумкин бўлганини ҳам. Жамоат жойларида «диний либос»да юргани учун кўча-кўйда ушланиб, 15 суткага обориб тиқилганларни ҳам.

«Кўча» курси, биржа курси, давлат курси иборалари-чи, эсингиздами? Қора қозонини қайнатиш учун боласи чет элдан юборган долларни «валютчиклар»дан алиштирган отахон-онахонлар қонунан жиноятчига айланган пайтларни эслайсизми?

Пенсиясини картадан ечолмай, супер-маркет кассаларида сарғайиб, навбатда турганларга ялинган қариялар-чи, ёдингиздами? 

Ҳозир бирор чет элликка «картадаги пулимизни 20 фоизлик ставка – зарари билан нақд пулга айлантирганмиз», деб гапириб берсак, ишонмаса керак.

МХХдаги «катталар»га ёқмай қолганлар йўқ жойдан туҳмат билан қамаб юборилган даврлар эсингиздами?

Адолат қарор топди. Туҳмат ёки арзимаган айби туфайли қамоқда ўтирган қанчадан қанча юртдошимиз бугун озодликда. Улар билан бирга оилаларига қувонч, хотиржамлик, барака қайтди. Мамлакатимизнинг ҳар бир чеккасида азон товуши янграяпти. Диндошларимиз эркин ибодат қилмоқда. Йиллаб сарсон юрган минглаб бошпанасизлар уйли бўлди, яна қанчаси давлат ҳимоясига олинди. Конвертация очилди. Текширувлар тўхтади, тадбиркорда ҳаловат пайдо бўлди.

Хуллас, гапирса, гап кўп.

Асосийси, бу ўзгаришлар халқ учун ва халқ дарди билан яшайдиган бир инсоннинг қарору иродаси билан амалга ошди. Ва кечаги кунини унутмаганлар бу инсон учун дуода. Холис дуода хайр, барака, яхшилик бўлиши шубҳасиз.

Сиз учун жуда кўпчилик дуода.

Таваллуд кунингиз муборак, муҳтарам Президент!

Комил Алламжонов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг