Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўғри овқатланишни биламизми? Мавзу юзасидаги энг муҳим саволларга мутахассиснинг жавоблари (видео)

Ҳаёт ва меҳнат тарзимизнинг фаоллиги, саломатлигимиз кўп жиҳатдан қандай овқатланаётганимизга боғлиқ. Ўзимизни лоҳас ҳис қилсак, бошимиз тинимсиз оғриса, ошқозонимиз тез-тез безовта бўлса, озиб ёки семириб кета бошласак, бу овқатланиш тартибимизни ўзгартиришимиз кераклигини англатувчи қўнғироқдир.

Овқатланиш — бу дуч келганини паққос тушириш дегани эмас. Унинг ҳам ўз или, тартиби бор. Масалан, айни пайтда кўпчилик кунига уч марта овқатланиш керак деб ҳисоблайди. Аммо мутахассисларнинг айтишича, одамларнинг неча марта овқатланиши, овқатнинг калориялилиги улар бажарадиган меҳнатнинг оғир-енгиллигига, яъни энергиянинг қай даражада сарф бўлишига мувофиқ келиши керак. Оғир жисмоний иш билан банд бўлган кишиларга нонуштага суткалик овқат калориялилигининг 25-30 фоизи, тушки овқатга 45-50 фоиз ва кечки овқатга тахминан 25 фоизи ажратилади. Ақлий ва жисмоний меҳнат билан банд бўлган кишилар учун ҳам суткалик овқат рационининг калориялилиги шундай принципда тақсимланади.

Кунлик овқатланиш қуввати, одамнинг кунлик сарфлайдиган энергисига мос келиши соғлом овқатланишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Биз кўп холларда сарф қилинадиган энергияга қараганда, овқат орқали кўпроқ энергия қабул қиламиз. Таркибида ёғ, қанд миқдори кўп бўлган, ўта калорияли озиқ-овқат маҳсулотларинг кўпроқ истеъмол қиламиз. Ҳаёт тарзимиздаги бу нуқсонлар семизлик, диабет, қон босимининг кўтарилиши, атереосклероз, инсульт, инфаркт ва шу каби бир қанча юрак-қон томир касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳамизнинг навбатдаги мавзуси айнан соғлом овқатланиш масаласига бағишланади. Тиббиёт фанлари доктори, Тошкент тиббиёт академияси болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова бу борада ўқувчиларимиздан тушган саволларга батафсил жавоб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг