Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларида ЙПХнинг аёл ходимлари пайдо бўлди

Тошкент кўчаларида ЙПХнинг аёл ходимлари пайдо бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

ППХ махсус патрул хизмати ортидан опа-сингилларимиз ўзларини янги йўналиш — ЙПХда ҳам синаб кўриш имкониятига эга бўлмоқдалар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ушбу тажриба пойтахтдаги «Тошкент» марказий темирйўл вокзали ва Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида синовдан ўтказилмоқда. «Агар натижа кутилганидек бўлса, у ҳолда йўлларда ЙПХ ходимлари қаторида аёл ходимларимизни ҳам учратиш мумкин бўлади», дейилади хабарда.

Ҳозир икки нафар аёл ходим соҳанинг тажрибали эркак ходимларидан тартибга солинмаган, тирбандлик юзага келган чорраҳаларни бошқариш ва имтиёзга эга бўлган автотранспорт воситаларини ўтказиб юбориш каби ҳолатларда тўғри ҳаракатланишни ўрганмоқдалар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, қатор хориж мамлакатларида йўлларда форма кийган аёл ЙПХ ходимларини кўплаб учратиш мумкин. Улар ўз хизмат вазифаларини эркаклардан кам бўлмаган даражада ўташмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг