Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метроси Янги йил байрамида иш соатини узайтиради

Тошкент метроси Янги йил байрамида иш соатини узайтиради

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент метрополитени байрам кунларида иш вақти узайтирилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 31 декабрь якшанба — дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабрь, 2024 йил 1-2 январь) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Аввалроқ байрам кунлари Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш тартиби эълон қилинганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг