Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармасининг янги бошлиғи лавозимга полковник Алимов Зафар Қодиржонович тайинланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Алимов 1976 йилда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида туғилган. 1994—1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Акедемиясида таҳсил олган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 1998 йилда Тошкент вилояти ИИББнинг Қибрай тумани бўлимида тергов бўлимида терговчи сифатида бошлаган. 2001—2010 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида катта терговчи сифатида ишлаган.

У 2010—2013 йилларда Тошкент ИИББ Тергов бошқармасида бошлиқ ўринбосари, кейин бўлим бошлиғи, 2015 йилдан 2015 йилга қадар Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари бўлиб, 2015 йилдан буёнэса  Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг