Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент туманида МИБ ходимлари қўлга олингани ростми?

Тошкент туманида МИБ ходимлари қўлга олингани ростми?

Фото: МИБ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюросининг (МИБ)  Тошкент туман бўлими ходимлари қўлга олингани, улар  ҳужжатларни сохталаштирган ҳолда аҳолидан тушган тўловларни ўзлаштирганликда айбланаётгани мазмунида хабар тарқалди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Xabar.uz» мухбири Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан боғланди. Бюронинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи  Фарруҳ Тошпўлатов кўра, вазият ижтимоий тармоқларда ваҳима қилинганидек эмас.  Яъниким, бир гуруҳ МИБ ходимлари «қўлга олинганлиги» улар гўёки «товламачилик қилганлиги» каби гаплар ҳақиқатдан йироқ. Бироқ Бюронинг Тошкент туман бўлими айрим ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича  тезкор маълумотлар мавжуд. Айни пайтда  мазкур маълумотлар бўйича  текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Агар текширувда қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйгани аниқланса,  айбдорларнинг жавобгарлик масаласи таъминланади.

МИБ масъули қайд этдики, тизим раҳбарияти «бюро ходими» деган номга доғ туширганларга нисбатан доим муросасиз  бўлиб келган, бундан кейин шундай бўлади. Бунинг исботи шуки, ўтган даврда 134 нафар ходимга нисбатан 71 та хизмат текширувлари ўтказилиб, 38 нафар ходимнинг интизомий жавобгарлиги ҳал қилингани, шундан 9 нафари тизимдан, 7 нафари ўз лавозимидан  озод қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг