Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Фарғонада Умрага жўнатишни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент ва Фарғонада Умрага жўнатишни ваъда қилганлар ушланди

Видеодан кадр/Хавфсизлик

Умра зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. шахс тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда, ўзини Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилган турфирманинг гўёки вакили сифатида таништириб, 3 нафар фуқарони Саудия Арабистонига Умра сафарига юбориш ва муқаддас амалларни тўлиқ бажаришларини таъминлаб бериш эвазига жами 3450 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3400 доллар ва 600 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фарғона шаҳрида кузатилган ҳолатда эса 1998 й.т. шахс ўзининг танишлари орқали 4 нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, жами 4200 АҚШ доллари талаб қилган.

Лекин, сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг