Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда уч фуқаро спорт залида қўлга олинди. Сабаб?

Тошкентда уч фуқаро спорт залида қўлга олинди. Сабаб?

Фото: ИИББ матбуот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида бир нечта фуқароларни спорт заллардан олиб чиқиб кетишганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди. 

Айтилишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими иш юритувида фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-2-моддаси («Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш») аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Мазкур фуқаро халқаро террористик ташкилотларга қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган вақтида қўлга олинган. Мазкур жиноят иши доирасида гумонланувчининг жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида бир нечта фуқаролар тергов идораларига чақиртирилган, бироқ айрим фуқаролар узрли сабабларсиз тергов органларига келишдан бош тортганлиги сабабли, улар ҳудудий туман ИИО ФМБга мажбурий тартибда олиб келинган.

Айрим фуқаролар Чилонзор туманидаги спорт залларда бўлишган ва туман ИИО ФМБга олиб борилган. Келтирилган ҳар бир фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, жиноят ишига алоқадор бўлмаган фуқаролар қўйиб юборилган. 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, дейилади ИИББ хабарида.

Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг