Тошкентдаги махсус тадбирда дорифуруш қўлга олинди
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида тадбир ўтказилди.
Унда шубҳа остига олинган фуқаро З.Р.нинг «Ўқчи Олмазор» МФЙ ҳудудидаги хонадонидан таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи «Прегабалин» моддаси бўлган 139 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter