Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўй-ҳашам билан боғлиқ ҳужжат қабул қилинмайди

Тўй-ҳашам билан боғлиқ ҳужжат қабул қилинмайди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўн бешинчи ялпи мажлисида «Тўй- ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар нинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарда айтилишича, халқимизнинг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келинган.

Сенаторлар фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятларимиз асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилигимиз ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.

Мазкур масала юзасидан Сенат қарори қабул қилинди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг