Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент ёш келин-куёвнинг тўйига борди. Уларга уй тўёна қилинди (фото)

Президент ёш келин-куёвнинг тўйига борди. Уларга уй тўёна қилинди (фото)

Фото: «kruz.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15-16 ноябрь куни Қорақалпоғистонга сафари давомида Нукус шаҳрини кўздан кечириб юриб, ёш келин-куёвнинг тўйига ҳам ташриф буюрган эди. Давлатимиз раҳбари ёш келин-куёвга бахт тилаб, оиласи мустаҳкам бўлишини тилади, деб хабар берди «ЎзА».

17 ноябрь куни ёш келин-куёвларга Нукус шаҳрининг энг шинам масканларининг бири «Қумбиз овул» ОФЙ ҳудудида қад ростлаган кўп қаватли уйларнинг биридан Президент совғаси – турар жой совға қилинди.

Фото: «kruz.uz»

— Бизнинг никоҳ тўйимиз ҳақиқий бахт тўйига айланди, — дейди ёш келин-куёв Султан Торенов ва Ҳурлиман Арзиевалар. — Шу куни биз кечда бўлиб ўтадиган ёшлар тўйи олдидан Нукус шаҳрининг чиройли жойларини айланиб юргандик. Сайл давомида тамадди қилиш учун кичик бир қаҳвахонага кирдик. Бир пайт биз ўтирган ерга Президент кириб келди ва бизни бахт тўйимиз билан қутлади. У пайтдаги ҳис-туйғуларимизни айтиб етказиш қийин, албатта. Президентимиз тўйимизга совға сифатида уй берди.

Фото: «kruz.uz»

Султан ва Ҳурлиман иккаласи ҳам талабалар. Улар Қорақалпоқ давлат университетининг Технология факультетида 4-курсда битта гуруҳда таҳсил олади. Султаннинг ота-онасини уйи Қораўзак туманининг Маданият овул фуқаролар йиғинида, келин Ҳурлиманнинг уйи эса Нукус шаҳрида. Энди улар шаҳарнинг замонавий қисмида биргаликда истиқомат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг