Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Туркияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияга саёҳатга чиққан юртдошларимизни огоҳлантирди.

«Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.

Орамизда чет элга вақтинчалик яшашга ёки саёҳат учун чиққандан кейин диққатга сазовор жойларда суратга тушишни истамайдиган одам бўлмаса керак.

Аммо бу билан чекланмайдиган қизиқувчан сайёҳларимиз ҳам учраб туради.

Борган мамлакати муҳитининг суратларда яхшироқ акс этиши учун кўп нарсаларни объектив орқали муҳрлашга ҳаракат қилиб, баъзида жарима ёки жазога тортилиши ҳам мумкин.

Ҳар бир мамлакатнинг суратга олиш-олмаслик борасида ўз тартиб қоидалари бор.

Масалан, Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади.

Айниқса, маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас. Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланади. Ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Афсуски, фуқароларимиз орасида ҳам мазкур қонунни бузиб, Истанбулнинг Малтепе туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлар ҳам йўқ эмас.

Ҳозирда Бош консулхона фуқароларимизни озод этиб уларни ватанга қайтариш учун керакли ишларни олиб бормоқда.

Ҳурматли Ватандошлар, муайян бир давлатга ташриф буюришдан аввал у ердаги қонун-қоидалар билан қизиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди», дейилади консулхона хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг