Ucell компаниясида анъанавий Донорлик куни бўлиб ўтди (фото)

Ucell компаниясида анъанавий Донорлик куни ўтказилди. Ўтган йили экспресс-тестдан 76 киши ўтган бўлса, бу йил кўрсаткич ўсди: Республика қон қуйиш марказининг сайёр бригадаси қон топшириш учун келган 150 нафар кўнгиллидан 112 нафарини текширувга қўйди, улардан 92 нафари топшириш учун танлаб олинди.
Ҳар бир донор ўнлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берадиган 450 мл.дан қон топширди.
Тадбир ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисаларсиз, айни пайтда дўстона ва ҳатто бироз қувноқ кайфиятда ўтди. Қон топширган иштирокчиларга мадорларини тиклашлари учун ширинликлар ва компот солинган тўплам берилди, тиббий ходимларга эса миннатдорлик сифатида Ucell томонидан брендланган сувенирлар топширилди.
«Биз Ucell ходимларига инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва саломатлигини асрашга қўшган ихтиёрий ва беғараз ҳиссаси учун катта миннатдорлик билдирамиз», — деди бош ҳамшира Муҳаббат Каримова.
Шундай қилиб, Ucell нафақат рақамли келажакни ривожлантириш, балки жамият учун муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter