Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzcard» хайрия акциялари ўтказаётган ОАВ вакилларини огоҳликка чақирди

«Uzcard» хайрия акциялари ўтказаётган ОАВ вакилларини огоҳликка чақирди

Фото: «Uzcard»

Молиявий фирибгарликлар билан боғлиқ такрорланувчи ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) барча карта эгаларини огоҳ бўлишга чақирди.

Хабарда қайд қилинишича, бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан муҳтож ва эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш мақсадида, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали турли хайрия акциялари ўтказилиб келинмоқда. Бундай тадбирларни ташкиллаштириш, албатта, эътиборга молик иш, бироқ, бу фирибгарлар эътиборини тортишини ҳам унутмаслик керак.

«Ёрдамга муҳтож инсонлар учун бу каби тадбирлар ташкиллаштирилиши муҳим, бироқ ҳадя қилинган маблағни қабул қилувчи карта эгаси зиммасида ҳам пластик карта хавфсизлигини таъминлашдек вазифа борлигини унутмаслик лозим. Авваламбор, тадбирни ташкиллаштирувчилар томонидан маблағ қабул қилувчи карта эгаси онлайн-ўғриликларнинг қурбонига айланмаслиги учун огоҳлантирилиши жуда муҳим», дейилади «Uzcard» хабарида.

Мисол келтирилишича, яқинда қайд этилган фирибгарлик ҳодисаларидан бирида, ўғрилар эълон қилинган карта рақамини мобиль иловага улаш мақсадида карта эгаси билан боғланиб, СМС орқали юборилган кодни аниқлаб олишади. Сўнгра йиғилган пул маблағларини онлайн режимда ўғирлашади.

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бир қатор мобиль иловалар томонидан хавфсизлик талаблари бажарилиб, ҳар бир карта эгаси эътиборига ҳавола этилган юридик маълумотда код рақамини учинчи шахсга тақдим қилиш мумкин эмаслиги таъкидланса-да, барча фуқаролар ҳам бу огоҳлантиришларга амал қилмайди.

Қайд этилган қатор фирибгарликлардан келиб чиқиб, «Uzcard» барча оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташкиллаштирилаётган хайрия тадбирларини эълон қилишдан аввал карта эгасини пластик карта хавфсизлиги қоидалари билан таништиришларини ва огоҳ қилишларини сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг