Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижлик талабаларнинг ҳаваси (фото)

Хорижлик талабаларнинг ҳаваси (фото)

Фото: Xabar.uz

Аввал хабар берганимиздек, бугун Татаристон ҳудудидаги энг йирик олий таълим муассасаларидан бири — Қозон миллий тадқиқот технологик университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун муддатидан олдин овоз бериш жараёни барвақт бошланди. Сабаби оддий — талабаларнинг таълим олишига халақит бермаслик. Ушбу олий таълим муассасасида 600 нафардан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олади. Университет аспирантлар уйида ўтказилаётган муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан биринчилардан бўлиб нанотехнология ва наноматериаллар йўналиши талабаси Евгения Павлова фойдаланди.

Яна бир университетнинг энг фаол талабаларидан бири Нурия Тумпарова кимё технологияси бўйича таълим оляпти. «Росатом» агентлиги Россия Федерациясидаги хорижий талабалар учун ўтказган танловда экология хавфсизлиги бўйича лойиҳаси билан қатнашган ва фахрий диплом билан тақдирланган. Танловда бир ўринга ўн нафар талаба даъвогарлик қилганини айтсак, Нурия ғолиб бўлиш учун қанчалик машаққат чекканини англаш қийин эмас.

– Сайловда қатнашиш мени ҳаяжонга солди, – дейди Нурия. – Бешта номзоддан бирига овоз беришимиз керак, масъулияти оғир. Чунки бугун биз овоз берган номзод ёки партия мамлакатимизнинг тараққиётига ҳисса қўшиши керак. Ғолиб бўлган партия Бош вазир номзодини беради. Шунинг учун ҳам ҳаяжонландим.

Нуриянинг айтишича, Қозон шаҳридаги Бош консулхона ўзбекистонлик талабаларнинг ҳаёти аҳволидар доим хабар олиб тураркан. Биргаликда турли маданий дастурлар амалга ошиларкан.

— Айниқса, «Наврўз»га бағишлаб ўтказилган тадбирларимизга хорижлик талабалар ҳавас билан қарашади ва кутишади, — дейди Нурия. — Миллий анъана, урф-одатларимиз, таомларимизни кўрсатиб берамиз. Умуман олганда, хорижлик талабалар ўзбекистонлик ёшларнинг ўзаро дўстона муносабатларини доимо эътироф қилишади.

Сайловда муддатидан олдин овоз беришга шошиб келаётган ёшларимизнинг юртимиз тақдирига, келажагига бефарқ қарамаётганлиги кўп нарсадан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, муддатидан аввал овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва сайловга 3 кун қолганда тугалланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг