Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Яна беш йил шунақа қурилиш қилсак, одамлар нафас ололмай қолади» — Мирзиёев

«Яна беш йил шунақа қурилиш қилсак, одамлар нафас ололмай қолади» — Мирзиёев

Фото: «Xabar.uz»

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари бундан буён асосий қурилишлар шаҳар ҳудудига жорий йилда қўшиб берилган 8 минг гектар ерда амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

— Агар биз Тошкентда яна беш йил шунақа босиб-босиб қурилиш қилсак, одамлар нафас ола олмай қолади. Шунинг учун шаҳарни кенгайтирамиз, янги қўшилган ерларда асосий қурилишларни амалга оширамиз.

Пойтахтнинг архитектураси ва қиёфасини сақлаб қолиш мақсадида, ушбу ҳудудда «Янги Тошкент» концепцияси амалга оширилади ва босқичма-босқич шаҳар шарқий йўналишга қараб кенгайтирилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, Бектемир туманида 20 минг хонадонли замонавий массив барпо этилиб, боғча, мактаб, тиббиёт муассасаси ва дам олиш марказлари қурилади.

Янгиҳаёт туманида инфратузилмага яқин ҳудудда, йирик массив шаклида 200 та кўп қаватли уйлар қурилиб, 10 мингдан ортиқ оиланинг турмуш шароити яхшиланади.

Тошкент шаҳрига қўшилган ҳудудларни яшаш учун ҳар томонлама қулай қилиш мақсадида, алоҳида дастур қабул қилиниб, бу ерда истиқомат қилаётган 100 мингдан зиёд аҳолининг яшаш шароити яхшиланади.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда янги корхоналар, саноат зоналари, аҳоли дам олиш масканлари, иқтисодий ва ижтимоий объектлар қурилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг