Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги қўмита ташкил этилди ва унга раҳбар тайинланди

Янги қўмита ташкил этилди ва унга раҳбар тайинланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизимини белгилаб берди.

«Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида бежизга белгиламадик.

Ушбу муҳим вазифалар ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширишни таъминлаш мақсадида бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича Фармонни имзоладим», деди давлат раҳбари.

Қўмита раҳбари лавозимига аёлларнинг муаммолари, дарду-ташвиши билан яқиндан таниш ва уларни ҳал қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Бахриддиновна Маҳкамова тайинланди.

Янги Қўмита раиси Маҳкамова айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади.

Жойларда қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар раҳбарлари эса ҳоким ўринбосари бўлади.

Янги қўмита Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Аёллар дафтари» жамғармасини ўзи бошқаради.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқуллангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг