Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгийўллик қассобнинг қайғуси ёғдамас ҳозир...

Янгийўллик қассобнинг қайғуси ёғдамас ҳозир...

Фото:«Uza.uz»

Қассобга ёғ қайғуси, эчкига жон қайғуси, дермиди? Бўлса бордир. Бироқ  шу кунларда айрим қассоблар ёғ дебгина қайғу чекаётгани йўқ. Янгийўллик қассоб А. Ш. ҳам. У ўзига қарашли гўшт дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган экан денг. Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказиб келинаётган доимий тадбирларнинг бирида қассобнинг сири фош бўлиб қолмадими?! Ҳисоб-китоб қилингандики, таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори 33 миллион  сўмни ташкил қилди.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузарга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши учун ўттиз кунлик муддат берилди. Муҳлатдан фойдаланиб қолса, ўзига яхши. Акс ҳолда жабрниям ўзи тортади.

Бошқа йўл йўқ...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг