Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония Тошкентда инсултдан кейин тикланиш хизматини йўлга қўймоқчи

Япония Тошкентда инсултдан кейин тикланиш хизматини йўлга қўймоқчи

Фото: Freepik

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Отабек Имамов Япониянинг нуфузли «Китаҳара Гроуп» компанияси раҳбари Сигеми Китаҳара бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда «Китаҳара Гроуп»нинг Япония ҳамда бошқа мамлакатларда профилактика, ташхислаш, даволаш, нейрохирургия, шошилинч тиббий ёрдам ва реабилитация хизматларини ягона тизим асосида ташкил этиш бўйича тўплаган илғор тажрибаси, халқаро миқёсда замонавий шифохоналарни ташкил этиш борасидаги фаолияти катта қизиқиш уйғотгани айтилди.

Шу нуқтаи назардан «Китаҳара Гроуп»нинг Тошкент шаҳрида замонавий хусусий кўп тармоқли шифохона ташкил этиш ва инновацион консепсия асосида реабилитация хизматини йўлга қўйиш бўйича билдирган ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Учрашувда компаниянинг инсултдан кейинги тикланиш, нейрореабилитация, беморларни даволаш ва шифохонадан кейин парваришлаш ҳамда узлуксиз тиббий-реабилитация хизмати бўйича тажрибасини ўрганиш Ўзбекистон учун амалий аҳамиятга эга экани айтиб ўтилди.

ССВнинг маълум қилишича, «Китаҳара Гроуп» томонидан инсултдан кейинги беморларни реабилитация қилишда қўлланилаётган замонавий ва инновацион ёндашувлар натижасида беморларнинг 77 фоизи бир ой ичида сезиларли даражада тикланишга эришмоқда.

Ушбу илғор тажрибани Ўзбекистонда жорий этиш истиқболлари ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг