Фото. Яқин 20 йилликда йўқолиб кетиш хавфи бор бўлган касблар

Шиддат билан ривожланаётган даврда яшаяпмиз. Ўйлаб кўринг-а, яқиндагина мобиль телефонлари пайдо бўлганидан қувонаётган эдик. Аммо бугун гаджетларимиз деярли барча функцияларни бажармоқда. Техника инсоният ҳаётини енгиллаштирмоқда. Аммо ҳозирда робот хизмати кенгайиб бораётгани ҳамда улар энг қийин вазифаларни ҳам амалга ошираётгани келажакда инсонлар меҳнатига эҳтиёж йўқолиб кетишига олиб келади, деган хавотир уйғонмоқда. «AdMe.ru» яқин 20-30 йиллар давомида қандай касблар йўқолиб кетишини ўрганди.
Бундан ҳеч ҳам хавотирга тушманг, балки касбингиз кейинги йигирма йилликда янада тараққийлашар. Буни эса мақолани сўнгигача ўқисангиз, билиб оласиз.
Таълим соҳасида
Таълим тизими бугунгидан бутунлай ўзгаради. Масофавий таълим орқали исталган билимни олиш мумкин. Келажакда IT-технологиялари орқали ўқитиш тизими кенг жорий этилади. Албатта, яхши педагоглар доим қадрланади ва уларнинг билими жуда зарурлигича қолади, аммо таълим бериш шароитигина ўзгаради.

Кўнгилочар соҳада

Технологияларнинг ривожланиши ресторан, меҳмонхона, кинотеатр, фитнес заллари администраторларини ишсиз қолдириши мумкин. Мана, ҳозирнинг ўзидаёқ сайтлар орқали меҳмонхона ёки машғулотлар залига олдиндан буюртма бериш хизмати мавжуд.
Турагентлар хизматининг ҳам қиммати тушиб бормоқда. Боиси, одамлар саёҳатларини воситачиларсиз амалга ошириши арзон тушишини аллақачон англаб етганлар. Туризм соҳасида эндиликда индивидуал саёҳатларни амалга ошириш режиссурасига эга бўлган мутахассисларга эҳтиёж ортади.
Ихтисослашган соҳалар

Полиграфия ходимларига ҳам осон бўлмай қолди. Босма нашрлар ўрнига электрон нашрлар пайдо бўлмоқда. Хат ташувчилик касби бутунлай йўқолиш арафасида. Чунки борган сари почта орқали хат юборгандан кўра, электрон тарзда хат алмашинуви қулайлиги аён бўлиб бормоқда.
ЗD-принтерларининг ривожи эса енгил саноат ходимларини ташвишлантирмоқда. Шахтёрлар, тоғ-кон қазувчиларининг меҳнатига эҳтиёж камайгани уларнинг вазифасини замонавий технологиялар ўтаётганидадир.
Савдо ва маркетинг

Интернет-савдо ҳамда рекламанинг ривожланиши, автоматик кассаларнинг пайдо бўлиши сотувчи, кассир, савдо менежери, савдо агенти каби лавозимларнинг қисқаришига олиб келади.
Молиявий соҳалар

Маълумотларни қайта ишловчи банк ходимлари ҳам ўз ўрнини махсус дастурловчи технологияларга бўшатиб бериши тахмин қилинмоқда. Айрим банклар ҳозирданоқ иш ўринларини қисқартириш эвазига сарф-харажатларни камайтиришни режалаштирган.
Интеллектуал меҳнат
Нейротармоқларнинг ривожланиши журналистлар, мусаҳҳиҳлар меҳнатининг қадрсизланишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, ҳозирда нейротармоқлар ҳатто ҳикоя ёзиб бериши мумкин. Ёки «Associated Press» нашри эса янгиликлар ёзиш учун махсус ишлардан фойдаланмоқда.
Шунингдек, ҳуқуқшунослар ҳам ишсизликдан азият чекишлари мумкин. Масалан, Буюк Британияда 2015 йилдан бошлаб махсус интернет-бот ишга туширилган бўлиб, ушбу бот турли жарималарни ҳисоб-китоб қилишда кўмаклашмоқда. Бу эса оддий юристнинг хизматидан кўра, жуда ҳамёнбоп ҳисобланади.
Тушкунликка тушишга ҳожат йўқ
Ўз ишининг устасига доим иш топилади, шу сабабли яратувчанлик руҳи билан яшайверинг. Тўғри, ботлар ҳам янгиликлар ёза олиши мумкин, аммо чин санъат асарларини инсонлар яратадилар. Унутмангки, автоматлаштиришнинг вазифаси — бизнинг вақтимизни ва катта кучимизни талаб қилаётган ишларга кўмаклашишдан иборат. Биз эса ортган вақт ҳисобига муҳим ишларни бажаришимиз мумкин.
Агарда фарзандингиз учун муҳим ва мангу яшайдиган касбларни танлаш керак бўлса, маслаҳатимиз — дастурчи, шифокор, психолог, тарбиячи, терговчи, таржимон каби касбларни танлаганингиз маъқул. Шунингдек, қурувчилик билан боғлиқ касблар ҳам доим долзарблигини йўқотмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter