Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил йўлак» орқали ўтаётган фуқаро нега тўхтатилди?

«Яшил йўлак» орқали ўтаётган фуқаро нега тўхтатилди?

Фото: «7news.uz»

Божхоначилар мобил телефон орқали мамлакатимизга тақиқланган материални олиб ўтмоқчи бўлган шахсни фош этишди.

«Урганч аэропорти» чегара божхона постида «Москва — Урганч» йўналишидаги авиарейсда учиб келган, «яшил йўлак» орқали ўтаётган фуқаро Н.С. нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди.

Холислар иштирокида ушбу шахс текширилганида, унинг уяли телефони хотирасида 1 дона зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи материал ҳамда 37 дона диний мазмундаги видео ва аудиофайллар борлиги аниқланган.

Эксперт хулосасига кўра, ушбу телефондаги аудиофайллар орасида ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материал мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг