Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар иттифоқининг ўрни»

«Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар иттифоқининг ўрни»

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 30 март куни Ички ишлар вазирлигида Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши билан ҳамкорликда «Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар иттифоқининг ўрни» мавзусида семинар машғулот ташкил этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Тадбирда Вазирлик марказий аппарати соҳавий хизматлари, Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБдаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлар етакчилари қатнашдилар.

Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим бошлиқлари Отабек Юлдашев ҳамда Дурдона Рахимова маъруза қилдилар.

Шунингдек, семинар иштирокчилари Вазирлик кутубхонасида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилиб, уларга электрон адабиётлардан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди. Ушбу кутубхонага бугунги кунда 5000 дан ортиқ янги адабиётлар олиб келинган, электрон кутубхона эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси базаси билан тўғридан-тўғри боғланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг