Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юридик университетга киритаман деб танишини 11 минг долларга «ухлатган» фирибгар ушланди

Юридик университетга киритаман деб танишини 11 минг долларга «ухлатган» фирибгар ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари фуқаро М.Т.нинг мурожаати бўйича  терговга қадар текширув олиб боришди. Маълум бўлишича, фуқаро М.Г. 2018 йилда танишлари орқали фуқаро М.Т.ни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура аввалроқ, Фарғонада АҚШ долларини рангли принтерда қалбакилаштирганлар ушланганини хабар берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг