Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Закот бериш талаблари

Закот бериш талаблари

Фото:«Muxlis.uz»

Ислом дини арконларидан бири — закот қай тартибда берилиши ҳақида билмоқчи эдим?

Дилбар Ортиқова,
фахрий педагог
Янгибозор тумани

Саволга Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин Аллоёров жавоб берди:

— «Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз...», дейилади муқаддас китобимиз Қуръони каримнинг «Бақара» сураси 43-оятида. Зеро, закот молиявий ибодат бўлиб, луғатда «поклаш» ва «ўсиш» маъноларини билдиради. Бу амал Қуръони каримда йигирма етти бора намоз билан бирга зикр этилган. Бу намоз билан закотнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигига далолатдир.
У муайян миқдордаги маблағи бўлган мусулмоннинг зиммасидаги фарз бўлиб, вожиб қилувчи муайян миқдор шариат тилида нисоб дейилади. Закот тилла ва кумуш, пул, мева ва деҳқончилик маҳсулотлари ҳамда чорва молларидан берилади. Молнинг нисоби Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан қатъий белгилаб берилган. Тилланинг нисоби 20 мисқол (85 гр) бўлиб, ундан 0,5 мисқол (2,125 гр) закот учун ажратилади. Яъни, қирқдан бири демакдир. Бундан ташқари, нақд пул ва тижорат молларидан ҳам закот берилади. Уларнинг миқдори эса тилла ва кумушнинг нисобига қиёсан белгиланади. Яъни, тилла ва кумушнинг қиймати аниқланиб, шуларга таққосланади.

«Ma`rifat» газетаси сайтидан олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг