Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шомуродовнинг голи етарли бўлмади: Ўзбекистон Конго ДРга мағлуб бўлиб, мундиални тарк этди

Шомуродовнинг голи етарли бўлмади: Ўзбекистон Конго ДРга мағлуб бўлиб, мундиални тарк этди

Фото: Ўзбекистон футбол Ассоциацияси

АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Mercedes-Benz» стадионида Жаҳон чемпионати K гуруҳининг сўнгги тури доирасида Ўзбекистон — Конго ДР учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинни фаол бошлади ва учрашувнинг илк дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ ВАР орқали эпизод кўриб чиқилгач, гол бекор қилинди. Шунга қарамай, 10-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни очиб, жамоани олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим давомида Ўзбекистон ўйинни назорат қилди ва танаффусгача минимал устунликни сақлаб қолди — 1:0.

Иккинчи бўлимда ташаббус ДР Конго футболчилари сезиларли фаоллашди. 68-дақиқада Йоан Висса пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, Фистон Майеле Африка жамоасини олдинга олиб чиқди. Қўшимча вақтнинг биринчи дақиқасида эса Висса дубл қайд этиб, ҳисобни 3:1 га етказди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионати иштирокини гуруҳ босқичида очко жамғаролмай якунлади.

Жаҳон чемпионати-2026
K гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон — Конго ДР — 1:3
Голлар: 1:0 — Элдор Шомуродов, 10; 1:1 — Йоан Висса, 68 (пенальти); 1:2 — Фистон Майеле, 78; 1:3 — Йоан Висса, 90+1.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг