Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google» онлайн ўйинлар сервиси устида иш олиб бормоқда

«Google» онлайн ўйинлар сервиси устида иш олиб бормоқда

«Google» компанияси «Yeti» сервисини ишга туширади.

Фото: «Pocket-lint»

«Google» компанияси ўйинлар саноатига катта қизиқиш билдирмоқда. Дунёнинг энг йирик қидирув гиганти янги «Yeti» сервисини ишга туширади, деб хабар берди «4PDA».

Маълумотларга кўра, корпорация «NVIDIA GeForce Now», «Sony PlayStation Now» ва бошқа шу турдаги сервислар учун ўз аналогини яратмоқда. Бу борада «Google» «Yeti» сервиси устида дастурчилар билан музокара ўтказяпти. Компания масофадан туриб ўйинни ишга тушириш имконини берадиган янги приставкани яратиш ниятида.

«Yeti»нинг моҳияти ҳам бошқа йирик компания серверларида ўйинни «ишга тушириш»дан иборат. Бунда ўйинчидан фақатгина юқори тезликда интернетга уланувчи компютер талаб этилади, халос.

Миш-мишларга кўра, «Google» янги сервисни жорий йилнинг 19 март санасида бўлиб ўтадиган «Game Developer Conference 2018» ўйинлар конференциясида тақдим этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг