Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 2 бола ва уйга келган меҳмонлар ис газидан заҳарланишди

Тошкентда 2 бола ва уйга келган меҳмонлар ис газидан заҳарланишди

Фото: «Asr.uz»

Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 07:30 ларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқаро А.З. уйининг ошхонасида газ плитасини ёқиб, назоратсиз қолдирган.

Оқибатда ўзи ва бирга яшовчи 2 нафар фарзанди, шунингдек, шу уйда меҳмонда бўлган қариндошлари ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Болаларнинг ёши ва меҳмонларнинг сони ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг