Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: пойтахтлик 54 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди

Коронавирус: пойтахтлик 54 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 54 ёшли С.Г. (аёл)да жорий йил 17 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг