Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзида коронавирус аломатини сезганларга мурожаат қилинди

Ўзида коронавирус аломатини сезганларга мурожаат қилинди

Иллюстратив фото

Пойтахтимизда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тезкорлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги  томонидан 4 та саралаш ва тақсимлаш марказлари ташкил қилинган, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Улар:

  • 814 ўринли «Ўзэкспомарказ» 1-2 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);

Google Xarita бўйича аниқ манзил

  • 1 000 ўринли «Ўзэкспомарказ» 3-4 павильони (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-уй);

Google Xarita бўйича аниқ манзил

  • 750 ўринли «Универсал» спорт мажмуаси (Юнусобод тумани, Корхожиота кўчаси, 2А-уй);

Google Xarita бўйича аниқ манзил

  • 520 ўринли «Ёшлик» спорт мажмуаси (Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси, мўлжал: «Пахтакор» метро бекати).

Google Xarita бўйича аниқ манзил

Бу ерда коронавирус инфекциясига чалинган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

Ўзида «COVID-19» аломатларини сезган ёки бу касалликка чалинган фуқаролар ушбу масканларга уч йўл билан, яъни :

➖тез тиббий ёрдам машинасида;

➖оилавий поликлиника қошидаги мобил бригада ёрдамида;

➖ўзлари боришлари мумкин бўлади.

Ушбу марказларга мурожаат қилган ҳар бир беморга шифокорларимиз томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Борди-ю, касаллик енгил, аломатларсиз кечаётган бўлса, бундай беморларга керакли дори воситалари ва тавсиялар берилиб, улар уйда даволашга ўтказилмоқда.

Саралаш ва тақсимлаш марказларида жами 3 084 та ўрин ташкил қилинган. Ушбу марказлар ўз фаолиятини бошланганидан буён 3 777 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, шундан 2 688 нафари ётқизилган, 1 336 нафари эса соғайиб, уйларига юборилган.

Ҳозирда «COVID-19» билан касалланган беморларни саралаш ва тақсимлаш марказларида 1 843 та бўш ўрин мавжуд.

Ушбу марказларга жойлашиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг