Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги яна бир туман маркази ёпилди

Самарқанддаги яна бир туман маркази ёпилди

Фото: Xabar.uz

COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 23 май куни Пайариқ тумани марказига кириш-чиқиш ва ҳаракатланиш вақтинча чекланди.

Қайд этилишича, эпидемик вазият нохуш бўлган Илғор, Янги ҳаёт, Хўжа Исмоил, Гўзал ва Каттасайдов, Алишер Навоий, Фаровон ва Мустақиллик маҳаллалари орқали туман марказига кирувчи йўллар, Челак шаҳри марказига Бунёдкор, Аҳмад Яссавий, Тошҳовуз, Мирзо Улуғбек, Ғойиб ота, Хўжаобод, Қумчуқ маҳаллалари орқали олиб кирувчи барча йўллар бетон тўсиқ билан тўсилган.

Карантинга олинган маҳаллалар ҳудудидаги асосий ва ички йўлларда кириш-чиқиш кучайтирилган тартибда назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паст Дарғом тумани маркази – Жума шаҳрига бошқа ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг кириши ва ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг