Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2017 йилда Самарқандда энг кўп сотилган китоблар маълум қилинди

2017 йилда Самарқандда энг кўп сотилган китоблар маълум қилинди

«Китоб олами» савдо мажмуаси

Фото: «Nuz.uz»

Ўзбекистондаги энг катта китоб дўкони ҳисобланувчи «Китоб олами» савдо мажмуасининг Самарқанд филиали маъмури Зебо Исматуллаеванинг «Xabar.uz» сайтига хабар беришича, 2017 йили вилоятда китоб савдоси олдинги йилгилардан кўра жадал кечган. 2017 йил давомида у ишлаётган мажмуа томонидан қуйидаги асарлар ўнталиги энг кўп сотилибди:

1. «Одамийлик мулки», Тоҳир Малик
2. «Икки эшик ораси», Ўткир Ҳошимов
3. «Уфқ», Саид Аҳмад
4. «Оқ кема», Чингиз Айтматов
5. «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси», Юлиан Семёнов
6. «Чол ва денгиз», Эрнест Хемингуэй
7. «Сариқ девни миниб», Худойберди Тўхтабоев
8. «Лолазор», Мурод Муҳаммад Дўст
9. «Кундошли уй», Дилфуза Зарипова
10. «Қобуснома».

Эслатиб ўтамиз, «Китоб олами» савдо мажмуаси ўзининг «Facebook»даги саҳифасида харидоргир китоблар рейтингини доимий равишда эълон қилиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг