Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2019 йилнинг энг яхши болалар ёзувчиси аниқланди

2019 йилнинг энг яхши болалар ёзувчиси аниқланди

Фото: «International News»

2019 йилнинг энг яхши болалар ёзувчиси Астрид Линдгрен мукофотини қўлга киритди. Бельгиялик ёзувчи Барт Муйарт ана шундай эътирофга сазовор бўлди. Бу ҳақда «MDR» портали хабар берди.

Муйартнинг биринчи асари 1983 йили, у ҳали 19 ёшда пайти чоп этилган. Бу болалар учун ёзилган шеърлар эди. Мукофотга лойиқ топилганини билгач, ёзувчи «еттинчи осмонда» эканини айтди, чунки у Астрид Линдгреннинг ашаддий мухлиси экан.

Барт Муйартга бериладиган мукофот пули 5 миллион швед кронаси (490 минг евро)га тенг.

Маълумот учун: Барт Муйарт (Bart Boudewijn Peter (Bart) Moeyaert) 1964 йили Брюгге (Бельгия)да таваллуд топган. Фламанд (нидерланд) тилида ижод қилади. «Duet met valse noten» («Сохта ижро этилган дуэт») автобиографик китоби 1984 йили Бельгияда энг яхши китоб деб топилган.

Муйарт 1990-йиллардан бери болалар учун мўлжалланган даврий нашрларда фаолият юритишни бошлади. 1995 йилдан эса тўлиқ адабиётга ихтисослашди: нафақат болалар ва ўсмирлар, катталар учун ҳам ёзишга киришди. Шеърлар, романлар, телевидение учун сценарийлар, театрлар учун пьесалар ёзган. Асарлари 20 дан ортиқ тилларга таржима қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг