Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бахшичиликни ривожлантириш учун нималар қилинди?

Бахшичиликни ривожлантириш учун нималар қилинди?

Бахшичилик санъатини халқаро даражада ўрганишга сўнгги йилларда, айниқса, эътибор кучайган. Айни дамда Нукусда бўлиб ўтаётган II Бахшичилик халқаро фестивалига бўлган қизиқиш бунга исбот бўла олади.

Барча чет эллик меҳмонлар миллий қадриятларимизга ҳурмат, ҳайрат ва қизиқиш билан муносабат билдиришмоқда. Мамлакатимизда бахшичиликка алоҳида бир илм, йўналиш сифатида аҳамият қаратиляпти.

Бугун, 18 сентябрь куни Нукусда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида «Бахшичилик санъатининг жаҳон маданияти цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида II Халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманга ТУРКСОЙ ташкилоти вакиллари, туркий тилли давлатлардан келган олимлар, профессорлар, санъат арбоблари иштирок этиб, ўзбек бахшичилик санъатига ўз муносабатларини билдиришди.

Конференция давомида бахшичилик санъатига сўнгги йилларда кўрсатилаётган эътибор намунаси сифатида қуйидаги амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди:

— «Алпомиш» достонининг минг йиллиги кенг нишонланган;

— Термиз шаҳрида бу улуғ бадиий обида шарафига, Самарқанд шаҳрида атоқли бахшиларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуалари бунёд этилган;

— «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони таъсис қилинган;

— Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида «Достон ижрочилиги» кафедраси, Термиз шаҳрида бахшичилик мактаби, Нукус шаҳрида опера ва бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб, республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида фольклор синфлари фаолият кўрсатмоқда;

— Кўп томлик «Қорақалпоқ фольклори» тўпламлари чоп этилган;

— Ҳозирда 100 томлик «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» мажмуаси нашр этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг