Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доктор Ҳаус қайтмоқда: энди у капитан

Доктор Ҳаус қайтмоқда: энди у капитан

Фото: Жонатан Шорт/Invision/AP

Британ актёри Ҳю Лори HBO телеканали учун суратга олинаётган комедия жанридаги янги «Авеню 5» телесериалида космик кема капитани ролини ўйнайди, деб хабар бермоқда «Life». Бунгача актёр мухлисларга «Доктор Ҳаус» сериалидаги бош роли билан яхши танилганди.

Янги сериални шотландиялик режиссёр ва сатирик Армандо Ианнуччи суратга олади. Бунгача у комедия жанридаги «Вице-президент» сериалини олган.

Лойиҳа ҳозир ишланиш босқичида. HBO канали намуна лавҳаларни олишга буюртма берган. Тасвирга олиш ишлари Лондонда бошланади. Ҳю Лорини космик кема капитани Райан Кларк қиёфасида кўрамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг